
Дил мактублари
(Эгиз шеър)
Ишқ шаробин ичганмисан ўртаниб, қониб,
Дил дардини туйганмисан безовта бўлиб.
Сархуш олов оташида ловуллаб ёниб,
Куйдирдингми бир кўнгилни ҳузъуга тўлиб.
Ич-ичингга киролдингми ўзингдан тониб,
Ишқ шаррори тўзғимасин шуъласи сўниб.
Бағрингда ишқ-муҳаббатнинг кўзлари тиниб,
Ҳар кўнгилни инжитмасин дилхушга йўйиб.
***
Сен бошқа кўкламда яшаяпсан, мен эса бошқа,
Гар, вақтнинг йўллари йироқ, ортда ҳориган йиллар.
Яшнаган очунда гуллаб, ошиқ боқасан ишққа,
Менинг қалбимни-чи тоғли сўқмоқ озори тилар.
Ҳайрат-ла боқаман, сен интиқсан сурурли машққа,
Нотаниш баҳордек тиллашар ҳар бегона диллар.
Сен боғдасан гуллар аро, мен-тоғларга яқин,
Сенинг гулгун қалбинг гўзалликка мафтуну шайдо.
Эҳ-ҳе, дилдан тошган туйғуларинг қайларга оқин,
Шундан хаёлотинг кўчкилари бўлгайми пайдо?!
МуслимаҲамроз
28.04.2023 йил

