
Хушифор
Шуур сочса хушифор малҳам,
Қалам чархлаб битсайдим барин.
Ёниб қучса кўнгилни маҳкам,
Оташ туйғу титрайди ҳазин.
Тўкиб солар шавқини баҳам,
Сулув сўзлар томади заррин.
Аслий маъно топмасин барҳам,
Диловар сўз жамоли сарин.
Изҳор этиб беролсам бекам,
Дардга тўла кўнгилнинг зорин.
Қалб кўзгуси ёришса кўркам,
Чертиб тўймас сўзбахши торин.
Муслима Ҳамроз
06.04.2025 йил
Изоҳ: Сарин-ёқимли.


Подписаться
0 комментариев
Старые