
ТУТСА КАФТИНИ…
Баҳор кетди сочиб ифорин,
Кўк майсада қолди излари.
Ғунча кулиб яширар сирин,
Қизиб борар кўклам ҳислари.
Ҳарир ҳаво майин ҳилпирар,
Сабо эсиб ёзни чорласа.
Мусаффо нур ажиб пирпирар,
Кўк юзида қуёш порласа.
Гулзор бағрим суйгай чаманин,
Ёз сайлига борсам шайланиб.
Ҳовучимга қуйса
чашмасин,
Сурурига қолдим
бойланиб.
Ёз тоблайди қалбим тафтини,
Яйраб очсам кўнгил ойнасин.
Туйғу жўшиб тутса кафтини,
Ёз қўйнида илҳом қайнасин.
Муслима Ҳамроз
28.05.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые