Қатралар

ЎЗГАЧА САЁҲАТ

Шамол сочишни истайди, сув оқизишни, олов ёқишни, тупроқ эса ўсишни истайди. Хаёллар шамол каби сочилади, сув каби умр ҳам оқади, олов каби ишқ ҳам ёндиради, фақат тупроқдан хотиралар униб чиқгай.

Қуёшнинг манзили осмон, сувнинг манзили булут ва уммон, ҳавонинг манзили қафас, ернинг манзили ҳаёт. Ажабки, манзилдан манзилга саёҳат давом этаверади. Тартиб ва хаос туфайли дунё ўзгариб туради. Эски ва янгининг фурсати ўзгарар экан, манзили ҳам ўзгараверади, ортидан эргашиб. Фақат Илоҳ абадий, Яратувчи ягона!

Муслима Ҳамроз

26.05.2023 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x