
Сайр
Баъзан кўкдан ёмғир шиддатида сўз томчилай бошлайди. Унинг шивирига қулоқ тутаман, чақмоқдай чақнаб тўкилади, хаёлларим ҳам чақиндек чатнашини томоша қиламан. Мовий сўзлар бутун борлиқни безаб, кўнглимни гўзалликка ошно этади. Осмондан қуйилади сўзлар ёмғири, оқиб келаверади тўлиб- тошиб, ҳовучимни тутаман. Симириб қонмоқ умидида ташна кўнглим кўзасини очиқ осмон остига қолдириб, офоқ узра саёҳатга чоғланаман. Сўзлар ёмғиридан ишқ унади, қалбни яшнатиб. Эй кўнглим, борлиққа қовушиб кетолсанг келгил, ложувард сўзларга бурканган маъволарга сайрга борайлик бугун.
Муслима Ҳамроз
08.08.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые