Очун
Очуннинг кўзлари наҳот кўр экан,
Гарчи замонага қараса ҳам тик.
Ҳар дам товонингга санчилса тикан,
Маҳзун қалб кўзида жовдирар ҳадик.
Жаранглар оҳангдор вақт қўнғироғи,
Тўлқинлангай борлиқ танлаган ҳар сас.
Хушёр жонга етгай маъно қайроғи,
Дунё аломатга тўладир абас.
Қалбингни поклашга келсанг шайланиб,
Тилагинг бўлгайдир балки ижобат.
Дунёга боқсанг гар кўзга айланиб,
Нақшин изинг қолгай оламда, албатт.
Сен кетсанг кузатиб қолгайдир очун,
Мазмун истаб топа олдинг-ми имкон?
Нурга талпинавер, шубҳалар нечун?
Қалбингни поклашга чоғланганинг он.
Ҳаётни уқишга интилган дамда,
Изласанг ҳикматлар келади тўлиб.
Басират кўзини очар одамда,
Яшаса яхшилик шиори бўлиб.
Муслима Ёдгорова 21.12.2017 йил.
Подписаться
0 комментариев
Старые