Дилкушо сатрлар
- Соя тубидаги нурни сезяпсизми? Демак, сиз бу ғалвали дунёда ишонаверинг яхшилик шафоати марҳаматига эришибсиз;
- яхши кўз билан яхшилик китобига боқинг, шунда яхшилик ҳикматлари қалбингизга оқиб кираверади;
- китоб номли эшикни топиб, уни қоқа олдингизм, уни оча олдингизми? Демак, сиз эзгулик останасида турибсиз, қатьият билан ичкарига киринг, шунда англаш эҳтиёжига дуч келасиз;
- ҳаётдаги майда-чуйдалар устига оёқ қўйсангиз, юксак мақсадлар сари элтувчи зинапояга чиқиб олишингиз мумкин;
- ёмғирни шукроналик томчилари деб қабул қилсангиз, кўнглингизни камалак ўзининг нурли ранглари билан безайди ;
- сал нарсага ҳам жанжал қўзғаб юрадиган одам сершовқин ва дағал бўлади, чунки унинг кўнгил даштида «муроса» гиёҳи ўсмайди;
- турмуш икир-чикирларидан нолимоқлик ношукрлик аломатидир. Эҳтиёт бўлинг, нолиганингиз сайин ўзингиз ҳам икир-чикирлар каби майдалашиб бораверишингиз мумкин;
- китоб мутолаа қилиш эҳтиёжи қалбингизни безовта қиляптими? Демак, қалб оламингизни эзгулик шуьлалари ёрита бошлапти, ўқиш, уқиш ва фикрлашдан тўхтаманг;
- Фарқлаш мезонини, тафовут чегарасини топиш учун кишидан соғлом тафаккур талаб этилади;Муслима Ёдгорова
Подписаться
0 комментариев
Старые