Қатралар

Кашф…

Ижод жараёни уммонда тўфон қўзғиётган бўронга ўхшайди. Алғов-далғов тўлқинлар ажабки, уммон тубида оқаётган мусаффо жилғаларнинг шивири бағринг оҳангига  мослашмоғи учун унинг жимирлашини  ботининг кўзгусида намойиш этаётгандек туюлади. Долғалар гўё ёпирилиб келиб бутун борлиқни чилпарчин қиладигандек таассурот уйғотади. Аммо, айни шу суронлар таъсирида сен ўзингни қалбан силлиқ тўлқинлар оғушида ўз манзили томон бемалол, оҳиста сузиб кетаётган кема соҳибидек ҳис этасан. Ва сузмоқлик завқини ҳис этганинг сайин тўлқинлар измига ўзингни топширгинг келади. Бағринг уммонини кашф этмоқ орзусида тўлқинланиб оқасан, оқаверасан, оқаверасан. Ва, Яратувчининг буюк кашфиётига тан бермоқ истагида тўлқинланиб сузасан. Уммондан сиёҳ излайсан туйғуларингни ложувард рангга бўямоқ умидида.

Муслима Ҳамроз
11.08.2023 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x