
Қатра(фикрат номалари)
Баъзан фикрат номалари қатра-қатра бўлиб шууримга тома бошлайди. Бир неча қатралар тўплангач уларни қайта-қайта ўқишга киришаман. Ва шунда, ижобий, яъни позитив фикрлар орасида бир-иккита салбий демакки, негатив ёки танқидий фикрлар ҳам қалтираб турганини ҳис қиламан. Шунда бу фикрларга ё бошқачароқ шакл бераман ёки улардан воз кечаман. Мазмунан мос тушмаган қатраларни ҳам ажратиб оламан, маъно уйғунлигига путур етмасин, дея. Ахир, қатра-қатра томиб дарё бўлур дейишган. Дарёи дил нурли қатраларга тўлиб оқсин дейман.
Муслима Ҳамроз
13.08.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые