
Кайфият
Кайфият мусаввирга ўхшайди, дамо-дам кўнгилни турли рангларга бўяб туради. Мўйқаламини гоҳ тонгга, гоҳида осмонга, баъзан тунга, баъзида ўрмонга ботириб олади. Қуёшдан ранг олса кўнгил олтиндек товланган дамларга ошно бўлади. Уммон сиёғидан қониб симирса, кўнгил косаси тўлиб-тошади, тўлқин шавқидан.
Кўнгил гоҳида мўйқаламдан тун тусида томган биргина қайғу томчисига чўкиб кетади, ўксиниб. Тупроқ рангини қориштирса бир зарра мисқолида куртак бўлиб унади, томирлари чирмашиб. Осмонга сунса мўйқаламин кўнглинг камалак ҳалинчагида учади бедов. Ўрмондан ранг олса, зумрад барглар қўшиғига тўлади олам. Фақат… Фақат зулумот рангидан қутқу олмасин, кўнгил зулм заҳматига дучор бўлмасин!
Муслима Ҳамроз
13.07.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые