Тўлқин эдим
Tўлқин эдим, тўлқинланиб оқавердим, оқсам
Борлиқ уммон, пўртанада меҳр жўшгайдир тўлиб.
Оппоқ шуьласига шўнғиб боқавердим, боқсам
Ана, вақт кемаси сузгай бир ўткинчи бўлиб.
Улкан меҳроб тўлқинланса қалб қалқиб кетгайми,
Ва, етгудайин денгизларга қулочим, билсам.
Ёғдуга чўмилган иқбол, нур балқиб кетгайми,
Ва, дилда меҳр жўшгай ёруғ не орзулар қилсам.
Меҳр-мурувватдан яралган бу оламнинг ўзи,
Яхшилик уруғи унгай кўнгилнинг кўшкида.
Тийрак боқса оламларга қалбимнинг кўзи,
Ошуфта бўлсам гар унинг мафтункор кўркига.
Меҳрни меҳрга, дил торига дил улаб яшайлик,
Боғланган муқаддас ришта чирт узилмасин ҳеч.
Турфа дунёда кўнгилга ишқ тилаб яшайлик,
Яхши нияту амалга ҳеч бўлмасидан кеч.
Муслима Ёдгорова
Подписаться
0 комментариев
Старые