
Абри найсон
Осмон қат-қатларида бормикан очқич,
Беғубор ёмғирига қалбимни очсам.
Абри найсон илҳоми бергайми тутқич,
Эркка тўла томчисин тиниқиб ичсам.
Ичавериб тўймайман илҳомга ташна
Ирмоқ бўлиб бағримга туташса тайин.
Қалбим туби сойланиб кўз очсин чашма,
Фазосида орзиқиб кутганим сайин.
«Моҳи найсон» фазлидан баҳра инганда,
Пайдо бўлгай қалбларда марварид, дурлар.
Барокатли томчилар жонга сингганда,
Пок туйғулар гавҳари таратгай нурлар.
Ёмғир ёғса пўртаниб ҳайратлар тортиқ,
Чандон жўшиб тошгайдир озурда кўнглим.
Инжу бўлиб товланса мусаффо, тантиқ,
Найсон сирин симириб, навога тўлгум.
Муслима Ҳамроз. 02.05.2022 йил
Изоҳ: Абри найсон – апрель ойидаги соф томчили, серёмғир булут.


Подписаться
0 комментариев
Старые