
Мактуб
Устоз Сизнинг замондош бир шоиранинг шеърлари ҳақидаги мақолангизни ўқий туриб гуриллаб ёнган оловга туташдим. Оловнинг ёрқин тафтида шу қадар ҳузур туйдимки, Сизга мактуб ёзишдан ўзимни тия олмадим. Гулханда тобланиб қизиган сўзлар учаверди, хаёлларим тортқиллаб. Холисона ҳиссиётлар ҳам эрибу юмшаб дил жомига қуйилаверди, шеърларни алқаб. Жаранглашга мойил кўнгил торларидаги мўъжизавий уйғун пардалар нақадар жозибали янграйди. Дилдан дилга ғойибона тўлқин бўлиб туғён оқади, гўё.
Тафаккур уммонидаги тўлқин узра тинимсиз мавжланаверади сохир сўзлар сузгичи. Шу уммонда оққаним сайин, қалбдаги оташ чўғланиб фикрат қайиғига қувват бағишлайвергай. Гўё, уммонда ашъор қалқиб, гўзал сўзларга тўйинаётганга ўхшайди.
Муслима Ҳамроз
14.11.2023 йил

