
Нақш бўлгай
Қайга бошлар кўнгилнинг осий минг дарзи,
Сен ғафлатдан уйғониб ҳузуга қонгил.
Ирфону чин эътиқод ҳаётинг тарзи
Бўлолсин кеч ғулудан, риёдан тонгил,
Фоний дунё ўткинчи, рўёдан тонгил.
Ишқи агар ҳаётинг мазмуни, мағзи,
Васфи бўлгай мушарраф, боғлангай кўнгил.
Холис ният-Яратган бўларми рози,
Меҳрин қўйиб меҳробга чорлайди кўнгил,
Ишқи Мавло ўтида порлайди кунгил.
Қалбинг покла ёритсин Фурқоннинг файзи,
Ботин ичра курашиб ўзингни енггил.
Қалбингга нақш бўлгайдир илоҳий лафзи,
Ишқ майидан нўш айлаб, ўртаниб ёнгил,
Муддойинг ишқ бўлсин-да, туташиб ёнгил.
Муслима Ҳамроз
07.12.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые