Шеър

ТУШЛАРИМ БЕДОР

Уйқучи тун бедор, тушларим бедор,

Ўтмиш хотиралар

ғарқ бўлган кўлда.

Сокин сузиб борар  қайиқлар қатор,

Уйғоқ кўнгил маъюс эшади эшкак.

 

Ухлолмаган ҳислар

бўлгайми мадор,

Фламинго парвози

тасвири дилда.

Узун қанотлари

товлангай рангдор,

Шудрингтўш булутга сўйлайди эртак.

 

Сув тўлқини узра

жимирлар дийдор,

Кумуш ой нурлари

созланса куйда.

Бастакор тасаввур

уйғонса тагдор,

Шамолга сочилиб кетгайми ҳуркак.

 

Кунларнинг мазмуни

ёғдуга ҳақдор,

Тунларнинг ташвиши нурсочқи ўйда.

Тушларнинг шархини

илмоққа йўқ дор,

Хотирот уйғониб

бўлгайми тиргак.

Муслима Ҳамроз

10.12.2023 йил

 

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x