
Сен қолган манзилда нечун тинмайди ёнғин,
Кетдим, товоним изида изтироб ёнди.
Ишқ ичдим андуҳга чўкиб кетмаслик учун,
Шалаббо бўлдим, йўл бўйи ёмғирлар ёғди.
Туйғулар алангасида ёйилди титроқ,
Фироқ инган фарёдларинг қайларга етди.
Ағёр ҳийласини ошкор
мағлуб этолмай,
Куйган кўнгилларни нечун
дарбадар этди.
Олов ёнмоқлик истайди, сув эса қонмоқ,
Ҳурнафас ҳаволар мунис қалбимни ёқди.
Руҳлар парвозига тўлди нурафшон очун,
Уфқимоҳ шу кеч қуёшнинг уйида ётди.
Муслима ҲАМРОЗ
10.07.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


