
Ёмғир ёғарди
Осмон кўксида дафъатдан пайдо бўлган шаффоф пардали булутлар бемалол суза бошлашди. Ажабо, оппоқ бағри нур симириб тўйганга ўхшарди. Мўъжизакор кумуш томчиларни қониқиб ютавергач кулранг тусга бўяла бошлашди. Барқут булутлар оғирлашиб бир-бирига суяна-суяна, тўплам- тўплам бўлиб осмонда осилиб сузишарди. Оқибатда қуюқлаша- қуюқлаша бир-бирларига туташиб кетишди, қорайиб. Қуюқлик аро таҳдид кучая бошлади, қўрқувдан дир-дир титраётган томчилар ноилож булутни тарк этишга чоғланишди. Бундан ғазабланган яшин ўтли найзасини ҳар тарафга отиб, момақалдироқ дўмбирасини зарб билан чала бошлади. Узилиб-узилиб тушаётган томчиларнинг ҳар бири пардек енгил ўз сузгичларига ишонишарди ва эсон-омон манзилга етгулик қувватга тўйинишган эди. Зумрад томчилар ғаройиб рангинкамон қанотчалар кўмагида ҳаво қиялигида оҳиста сирғалиб тушаётганга ўхшарди. Ёмғир ёғарди қалбим титратиб…
Муслима Ҳамроз
1.09.2023 йил

