
ДИЛДАН ТЎКИЛГАЙ…
Недан кечдим бир дам кўнгил қаролаб,
Қалбда нечун ёрқин шуъла порламас.
Изҳор этгач инжа сўзлар саролаб,
Пешвоз чиқсам йўлга, илҳақ чорламас.
Заҳмат чекдим маъюс қалбни оролаб,
Эзгу ўйлар ахир озод туғилгай.
Келдим илдам ўтмиш йўллар оралаб,
Масрур дилда янги умид тугилгай.
Дилёр гарчи таъбга боқмас қиёлаб,
Бедор руҳим нени истар пинҳона.
Хаёл учса зарчин дилни зиёлаб,
Мавло ишқин қучар, парвоз шохона.
Ашъор битсам дилни тиғсиз яролаб,
Ҳайхот, армон чоки титраб сўкилгай.
Эй воҳ, хушдам ўтгач сийрат аролаб,
Шу дам дилдан дуру гавҳар тўкилгай.
Муслима Ҳамроз
6.08.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые