
Оқ сиёҳли хат
Мактуб келгай. Самолардан оқ сиёҳда битилган қорхат,
Кўкка боқсам, кўрингайми булутларда дастхати аниқ.
Кафтим тутсам, жимирлайди зарра-зарра беғубор бир хат,
Замин узра тўшалади мисли гилам, нақшлари тиниқ.
Ўқий олсам, ҳуснихатдан таралади ҳурлиқо минг байт,
Нурли сўзлар товланади жилоланиб, дурлардан ортиқ.
Тўлиб боргай шаффоф ҳисли оҳорларга виртуал бир “сайт”,
Оқ қор нафис ёғаверса, сирли мактуб бўлгайдир тортиқ.
Майин попук эркалайди майсаларни, бамисли хилқат,
Оби ҳаёт битиклари борлиқ саҳнин безайди тантиқ.
Бағрим очсам, ёғар дилга оппоқ нури тинмайин қат-қат,
Осмон узра порлаб турса оқ шуълага боқаман интиқ.
Муслима Ҳамроз
18.02.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые