Шеър

Коинот

Коинот қафасида мавжудот бари,
Зарранинг заррасида яшайди олам.
Яширин теграсида уммоннинг сири,
Ҳудудсиз поёнида руҳзабон қалам.

Тўзғиган тўфонида тошганда қаҳри,
Ўпқондек тузоғига қўярми қадам.
Нур бўлиб балқигайдир зиёбахш баҳри,
Ишқига ошноликни истайди одам.

Қафаслар қаватида мавҳумот сеҳри,
Ўлимга топилмагай ҳаётбахш малҳам.
Қалбларда яралгайдир яратган меҳри,
Муҳаббат бўстонида гуллайди гил ҳам.

Муслима Ҳамроз
31.03.2024 йил

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x