Мактуб

Синфдошга мактуб

Эҳ, болалик, болалик! Чопқиллаган йиллар бағридан қайларгадир ўтиб кетган болалик. Афсус, уни энди асло излаб тополмаймиз. Балки, биз ўтиб кетгандирмиз болалик дунёсидан армонлар фаслига. Болаликдан узуқ-юлуқ хотиралар қолди, ажабо, сарғайган суратлар бугун бизга мунгли боқади. Аммо, хотиротлар қаърида ёрқин дамлар шуъласи қалбимизни ёритиши шубҳасиз. Болалик бизга онани севишни ўргатди. Устозга эргашмоқ удумини англатди. Ғаройиб эртакларга тўла болалик давримиз бизни китоблар оламига бошлай олган нурли йўл эди.

Эслайсизми, ёшлик сурури кўнгил осмонини шуълага чўлғарди, баҳор сурати кўнгилда гулларди нафосатга бурканиб.
Биз қувнасак дарахт барглари чапак чаларди, бизни олқишлаб. Агар, йиғласак булутлар ўксиб ёш тўкарди, шунда ёмғир-ёғалоқ қўшиғини айтиб чопқиллардик. Булутлар ортидан офтоб мўралаганда эса камалак ёйида арғимчоқ учмоқликни хаёл сурардик. Оймомо ортидан югурардик, нурли йўлакка эргашган куйи.
Ёшлик бизни ҳаётни севишга ўргатди. Ошиқ бўлиш ишқини ўргатди. Ва, биз умидбахш орзулар қанотида учишни ўргандик, юксакка парвоз этмоқ шижоатини қалбимизга тугиб олдик.
Оташқалб ёшликнинг қўлида келажакни ёритгувчи машъаланинг тутатқиси гуриллаб ёнарди ўшанда. Ҳали-ҳали тафтини сезяпсизми, тенгдошим?! Борингизга шукр синфдош!
Муслима Ҳамроз
15.04.2024 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x