Бадиа

Ғалаён

Қўққисдан деразанинг ҳарир ёпинчиғи енгил ҳилпирай бошлади. Унинг майин тебранётган шокилалари бир дам хаёлимни ўғрилади. Тўлқинланган ошёнда ажиб ғалаён бошланди, гўё. Негадир, юрагим шуув этди. Борлиқ ичра ўпқон сиртмоқлари доира бўйлаб айланишини ҳис қилиш мумкин эди. Алғов-далғов фикрат зарралари бир томонга шивир-
шивирлаб оқа бошлашди. Сочилган хаёлларим ҳам оқим пўртанасига тушиб қолганга ўхшарди. Эшик негадир “ғийқ-ғийқ” этиб нола чека бошлади. Недан оғринди экан? Деворга михлаб қўйилган соат безовта бўлиб, тинмай “чиқ-чиқ” дерди. Вақтни шошираётган дард қийноғида озорли дақиқалар узундан узун кечарди. Ва, ниҳот синов фурсатида шуур қирралари силлиқланиб, фикр томчилари жилоланишга тушишгани бир мўъжизага ўхшарди. Гоҳ-гоҳ дераза ойнасига ташқаридан сирли шарпалар соя ташларди, гоҳида елдирим кенг ҳовучида ҳуштак чалиб зимдан мўраларди ва очиқ қолган дарча орқали капалакка айланган сабо қанотчалари ичкарига оқишдан тўхтамасди. Деразани ёпган эдим биллурдек товланган томчилар қамалиб қолгандек хўрсиниб парда этагига чўкди, анча тинчигандек туюлди менга. Аммо, ҳамон унинг безовталиги уй-хаёлларимни чалғитишга уринар, хотиримни жам қилишга қийналар эдим. Ҳаворанўнғироқчалар жиринглаб садо келди: – Синоат фурсатида ичкарига боқ! Назар солдим ва қуйилиб келган кўз ёшларимга ғарқ бўла бошладим. Қалбим ўзанида томчидан томчига сузиш фурсати келган эди.
Наҳотки, олам зарралардан зарралар сари эсар экан, одамни янгиланишга муяссар этса! Ахир, ғамгин ва қусурли туйғулардан фориғ бўлиш, кўнгил ошёни тозарган ҳаяжондан ҳапқиришини ҳис этиш нақадар завқли.
Муслима Ҳамроз
20.04.2024 йил

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x