
Вақтни симириб…
Вақтни симириб ичади, ичаверади,
Ташна кўнглини инжитиб, қийнайди одам.
Нотинч баҳридан бетиним кечаверади,
Унга абадий чексизлик бегона олам.
Ҳайҳот, муаммо тугунин ечаверади,
Наҳот, мавҳумот йўлида қадамлар илдам.
Руҳан ишқий қанотда учаверади,
Қалбда машъала порлагай иймони ёр дам.
Ҳаёт аталмиш шамлари ўчаверади,
Қувват тополмас нур ичиб бир дам.
Умри томчилаб томгайми, чўчийверади,
Ахир, паймона тўлганда ичолмас ҳеч ҳам.
Муслима Ҳамроз
11.05.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые