Мақола

Маърифий уйғониш…

Инсон моддият олами ичра бир унсур сифатида ҳаёт кечиради. Турмуш кечмишида одам учун одатий барча муносабатларда моддий боғлиқлик устундек туюлади. Маънавият олами тафаккур ва онгий шуурни талаб этганлиги туфайли мураккаб жараёнларни ўз ичига олади. Одам одатда мураккабликдан қочади, қийинчиликлардан ўзини асрашга уринади. Айрим одамлар маънавий бойлик излаш, қалбни тозалаш, ўз-ўзини тарбиялаш, китобларда тараннум этилган ҳикмат олами кенгликларига чиқиш, ҳаёт мазмунини англаш мақсадида янада юксак олам мўъжизотларидан ҳайратланишдан мосуво ҳолда умргузаронлик қилади. Руҳият оламига кўтарилмоқ учун эса инсон қалби янада мукаммалроқ туйғуларга тўлиб тошмоғи зарур. Мудом моддият олами ташвишлари билан боғланиб қолган одам онгига ғафлат соя сола бошлайди. Маънавият ва маърифатдан узоқлашиш оқибатида инсон руҳиятида хушёрлик сўна бошлаши муқаррар. Ўз-ўзидан тафаккур фаоллиги сусаяди. Замон шиддатига, тараққиёт куртакларига бефарқлик кайфияти юзага келади. Бундай вазиятларда фақатгина “маърифий уйғониш” фалсафаси асқотиши мумкин. Халқни маънавият оламига чорлаш ва унинг илҳомбахш кучига таяниш, жадидчилик ғоясига эргаштириш муҳим аҳамият касб этади. Маърифатга интилиш маънавий ва ҳаётий эҳтиёжга айланмоғи учун нима қилиш керак?- деган савол  барчани ташвишга солади. Ёшларда мактаб давриданоқ мустақил билим олиш малака ва кўникмаларини шакллантира оляпмизми? Шу ўринда айтиш жоизки, мустақил билим олиш малака ва кўникмаларига эга шахсда ижодкорлик қобилияти яхши ривожланади. Ижодкорлик янгиликка интилувчанлик демакдир. Мустақил фикрлаш ва мантиқий тафаккур қирралари шаклланмаган инсон ўзида маънавиятга эҳтиёж сезмайди. Мана шунинг ўзи ғофиллик бўлиб, хушёрликни йўқотиш эмас-ми? Мунтазам равишда китоб мутолаа қилиш, газета ва журналлар ўқиш, шунингдек, ўқиганлари ҳақида мулоҳаза қилиб, фикр юритиш орқали ҳар қандай инсон маърифий уйғониш йўлига чиқиши мумкин.

Муслима Ҳамроз

5.01.2023 йил

5 2 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x