Шеър

ЖУМБОҚҚА ТЎЛА

Умримнинг чарсиллаб узилган они,

Юрагим ўртаниб, томчилар қони.

Кўнгилда лаҳзалар нурталош ёнгай,

Турфа хил тасвирдан дил баҳри қонгай.

Курашнинг туғидек тўлғанар қоним,

Билганим омонат тандаги жоним.

Руҳзабон сўзласа машварат тингай,

Ботиний оламнинг сирига ингай.

Нурафшон туйғуда тириклик тоти,

Яздоннинг измида оламнинг онти.

Самовий маъводан гулгиёҳ унсин,

Ошиқлик даъвосин қалбимга сунсин.

Қалбимда майсадек кўкарса шоним,

Хазонрез сочади нафсоний оним.

Йўқликка қоришса гилтупроқ тинсин,

Ғафлат-ла тўлишган жоми ҳам синсин.

Умримиз аслида кечади оний,

Жумбоққа тўладир олами фоний.

Яратган меҳридан руҳимиз унгай,

Одамзот кўксига ишқини сунгай.

Муслима Ҳамроз  27.11.2023 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x