
Қудуқ жаранглайди…
Сирлар шивирлайди сочилиб унсиз,
Шамол симиради яширин унни.
Тиғсиз шамширидан сирқитар хунсиз,
Ямлаб ютолмаган сотқин ҳар тунни.
Қудуқ жаранглайди
“… шохи бор! ”, эссиз,
Ошкор айтилмаган сирларни ичар.
Кўнгил қудуғини чайқатиб ҳиссиз,
Воқиф этмоқ истаб елларга кўчар.
Дилда яшайвергай пинҳона мунгсўз,
Дарди изтиробин этмаса достон.
Қойим суҳбатида сирлашар сўнгсўз,
Сирлар яширилган кўнгиллар бўстон.
Муслима Ҳамроз
29.06.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые