Шеър

«Икки эшик» орасида тўзғийди излар

“Икки эшик” орасида тўзғийди беҳисоб излар,
Қисмат ичра дун-дунёдан, азалий сарҳисоб излар.
Келдик, кетмоқ сиртмоғида адашган йўловчи бизлар,
Кемтик қалби титроғида ўтинчин йўлловчи бизлар.

Эшик орти мавҳумотга йўғрилган оламдир, бизсиз,
Балки, сирли фазоларда таралган ноламдир, бизсиз.
Ҳаёт нечун сўроқлайди, сўқмоқлар азобин сўзсиз,
Инсон қанот қоқолмагай, қочолмас қазодин, сўзсиз.

Одам эшик ораларкан ўртаниб дардидан бўзлар,
Бахтдан, гоҳо, ҳаётининг тўфону гардидан бўзлар.
Ташна боқса, нафсоният измида тўярми кўзлар,

Тангри қалбга назар солса, ишқ ичиб, туярми кўзлар.

Муслима Ҳамроз
04.07.2024

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x