
Одамлар
Майдагап одамлар, эҳ майда одамлар,
Қуёш оловли тўп, дер, ойнинг доғ юзи.
Эҳ майда одамлар, майдагап одамлар,
Бағрин тилкалаб хор-зор ўтади ўзи.
Воҳ, майда одамлар, майдакаш одамлар,
Майдалаб дунёни, бурдалаб тиларлар.
Майдакаш одамлар, воҳ майда одамлар,
Дунёни майда деб таҳқирлар қиларлар.
Муслима Ҳамроз, 25.09.2022


Подписаться
0 комментариев
Старые