
Жаранглар ярқироқ сўзида
(Физика ва лирика)
Товуш бу оҳангдир, тўлқинлар бўғзида,
Рангбаранг ёлқиндир, тебраниб созлангай.
Навосурх пишади сурнайи оғзида,
Ранго-ранг жилваси кўзимда нозлангай.
Оламнинг овози-акс садо ўзида,
Нурафшон туйғулар тусланиб бозлангай.
Оҳлари жаранглар ярқироқ сўзида,
Қалбимнинг торида нағмалар розлангай.
Муслима Ҳамроз
11.06.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые