
Рўшнолик истаб
Йўллар лопиллайди осма кўприкдек,
Рўшнолик истаган кўнгил безовта.
Умрлар қалқиб борар енгил кўпикдек,
Эл-улус боқ карахт, гарчи азобда.
Чекловлар тўсади, эрки яримта,
Дунё бозорида кезар алдовда.
Йўлдошлар бирлашмас, мақсад минг нимта,
Сароб қуршовида умид ҳам довда.
Чироғи порламас, туни сарғиштоб,
Қишнинг қаҳратони синар қировда.
Қақшаган кўнглига етмайди шитоб,
Миллат ташвиши йўқми чорловда.
Адолат истаса айласин хитоб,
Ҳаёт майдонининг жанги жиловда.
Маърифат йўлида тилагач итоб,
Барқ урсин уюшиб ёққан қаловда.
Муслима Ҳамроз
15.07.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые