
Талқин
Бугун сўзлар тўкилмоқда кузнинг пойига,
Танти талқин, тилла қалам чизгай тасвирин.
Наҳот, куз ҳам суқланади сўзнинг ройига,
Айтиб розин саболарга сочар шивирин.
Зарварақли зарғалдоғин
менгзаб шойига,
Зор-зор титраб зориққан сўз босар ҳовурин.
Қалқиб кетсам тирамоҳнинг оқин сойига,
Сўз чанқоғи чорламасми асил бовурин.
Муслима Ҳамроз
19.09.2024 йил
Изоҳ: бовур-бағир, жигар, дил.


Подписаться
0 комментариев
Старые