Драббллар
Унинг бир бети ташқарига, бир бети ичкарига қарайди. Ташқари совуб, ичкари исий бошлаган эди, ички юзидан дув-дув томчилар оқа бошлади. Бу исиган ҳавонинг совуққа учрагандаги изтироблари эди…
*
Автомобилга ўрта ёшлардаги бир аёл чиқди ва бўш ўриндиққа ўтирди. Аста-секин машинанинг ҳаракати тезлашган эди, ҳалиги аёл ҳунграб йиғлаб юборди. Ҳамма ҳайратланди… Шунда бир йўловчи унинг ҳолатидан ажабланиб,”-Келинг сиз менинг ўрнимга ўтиринг”-деб, жой бўшатиб, ўзи ўша аёлнинг ўриндиғига ўтиб ўтирди. Йўловчи ойнадан ташқарига боқиб, тескари томонга ҳаракатланаётган манзарадан қалбида безовталик ҳис қилди. Аёл эса тинчланиб, ойнадан ташқарига бамайлихотир қараб қолди. Гўёки, энди вақт тўғри томонга оқаётгандек…
Муслима Ёдгорова