
Тангри ёққан
Мен қуёшни соғиндим! Зулумот тунда,
Изладиму, шам бўлиб тутадим аччиқ.
Нур оламни тўлдирсин, тириклик унда,
Пешвоз чиқай орзиқиб, нур сочсин очиқ.
Юзим тутсамофтобга, меҳри куйинчоқ,
Жон чиштаси нур ичиб уйғонар танда.
Қалб тубида нурланиб ёнар тунчироқ,
Очун гўзал камалак сочгайдир шунда.
Тонг оқаргач боқаман, юзида ханда,
Нур истаган қалбимга очаман қучоқ.
Тангри ёққан қуёшим ёғдуси манда,
Ўзлик шуъла мисоли чақнасин ҳар чоқ.
Муслима Ҳамроз
30.09.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые