Бир тола
Бир тола сочинг,
бир жола ўчинг,
бир олам нурдан
тўқилган арқон бўйнимда сиртмоқ.
Бир нола доди,
сир тўла жоду,
истагинг ёди,
осмон пардасига тун
рангин суртмоқ.
Бир дона лутфинг,
бир оташ тафтинг,
беочқич қулфинг
минг бир пора бўлган
қалбимни тирнар.
Бир томчи шудринг,
биргина шукринг,
бирёна шаҳдинг
кўнгил кўзгусини ошкора синар.
Муслима ҲАМРОЗ
25.05.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


