Шеър

Табрик

Бугун ажиб табассум-ла кулиб турибсиз,
Юрак масрур урмоқдадир бағрингиз тўлиб.
Бутун олам қучоғи ҳам шодликка тўлсин,
Қутлуғ айём, азиз дамлар муборак бўлсин.
Дўстлар даврасида янграр табригу дилёр,
Куй-ю қўшиққа жўр бўлсин хушоҳанг алёр.
Кўнгил мулкида қолмасин ташвишу армон,
Меҳру муҳаббат риштаси дилларга дармон.
Орзу рўёбин тилайман ҳамиша сизга,
Гўзал ҳаёт оғушида юзланинг юзга.
Кўкда порлаб юлдузлар, тўлишсин ҳилол,
Қуёш янглиғ нурин сочиб, кулсин бахт-иқбол.

Муслима Ҳамроз

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x