Шеър

Асрайди

Эй, армонли дунё, қайғу уммони,
Шодлик кемасини чўктирган бўрон.
Тўлқин мавжидаги кўнгил армони,
Ваҳима чирқирар, тинмайди сўрон.

Руҳланиб учмоққа борми имкони,
Бир томчи талпинар кўк сари ҳайрон.
Ишқ жоласи чорлар, чўккан ҳамони,
Етмоқлик маҳолдай қийнайди ҳижрон.

Эй, умидбахш дунё, сукут дармони,
Саодат асрига чорлайди бийрон.
Рўёкор очуннинг маккор фармони,
Саҳронинг чангига қоришар буҳрон.

Эркинлик истайди мисоли жайрон,
Кўнгилда шовуллар чексиз ўрмони.
Тангрининг измида, ўзи ҳукмрон,
Одамни асрайди меҳвар эҳроми.
Муслима Ҳамроз
17.10.2024 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x