
Чайқалар ҳаёт жоми
Осмону ер орасинда бу дунё олачипор,
Оқу қора тимсолида тусланар яхши-ёмон.
Ёруғлик хислатида зулумот қиёси бор,
Рангтасвир аксу садо-борлиқнинг оҳи ҳамон.
Ғам-қайғу, шодмонликда турланар аҳду қарор,
Коинот уммонида
тўлқинни тўзғир тўфон.
Эй, кўнгил, ўнгу сўлда адашма бўлиб иқрор,
Чайқалар ҳаёт жоми
гумондир қолмоқ омон.
Муслима Ҳамроз
14.10.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые