Шеър

Маъво тўлқини

Қудуқда қалқмокда кўза бетиним, ожиз,

Ғавғолар кўза кўзларин мумлайди гоҳ-гоҳ.

Ва азобу изтироблар эмасдек бежиз,

Қалбда эзгулик гуркираб ёнмаган огоҳ. 

Илҳом авжи оқимида сузса ғалаён,

Жўшқин қанотларда шаксиз қулочи илдам.

Бир мавҳумот сўлимлиги бўлгайми аён,

Ҳилпираган хаёллари сузгичга ҳамдам.

Туйғулар ҳар тафтида тошади исён,

Ажаб, тўлқинлар қайларга сингар дамо дам.              

Тўлқинланган туйғуларни этганда изҳор,

Сурурваш нурга сингибон тўлсайдим зора.

Дарёи мавж тўлқинида оққим келади,

Мафтунингман синоатда қалқиган маъво.

Махво тўлқинига ёниб боққим келади,

Топгудайин ҳайратланиш машқидан маъно.

Муслима Ёдгорова

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x