Булоқ
Булоқда қайнасам мен мўътадил бўлиб,
Илиқлик ичгайми бул руҳим қониқиб.
Ва, оқсам томчиларда оҳангга тўлиб,
Ҳар шаффоф туйғулардан яйраб, тиниқиб.
Булоқнинг кўзларида кўзларим қолгай,
Гўзал туйғу соғинчи бўлибон мангу.
Тоғнинг метин бағрида изларим қолгай,
Гар, булоқнинг тубидан тополсам инжу.
Булоқлар сой йўлига қуйилар бетин,
Дов-у дарахтларни сийлаб оҳиста.
Агар кўз очмаса ҳеч тошарми ботин,
Уйғоқликнинг фаслига бўлиб пайваста.
Булоқда яшайди-ми мўъжиза сузиб,
Ҳайратнинг сийратига боқаман масрур.
Эврилиб чиқавергай юзага сизиб,
Тоза чашма сувидек оқса гар шуур.
Муслима Ёдгорова
Подписаться
0 комментариев
Старые