
Шуъла жимирласа
Жилға жилдиради жим, жиловин ечдим,
Сойда шилдиради дур, томчилар сочдим.
Сабо шивирлади шўх, саросар учдим,
Шуъла жимирлади нур, тиниқиб ичдим.
Кўнгил имлаганди ҳур, кўшкига кўчдим,
Қалбим жилмайганди дил, қулфидан кечдим.
Сирбардор қаламнинг ҳар нусратин қучдим,
Беғубор оламга мен қалбимни очдим,
Муслима Ҳамроз
18.01.2024 йил
Изоҳ: Нусрат-мадад, кўмак.


Подписаться
0 комментариев
Старые