Хуш келдинг
Янги йилни кутмоқ-чун йўлга чиққанмиз,
Мўъжиза овунчоқ, қутловлар тилда.
Яхшилик савобидан бисот йиққанмиз,
Хотиралар ҳамроҳдир, ҳамдимиз дилда.
Ҳар йилнинг йўли тугар айни чорроҳда,
Мавриди келганда давру давроннинг.
Фасли айлангай гир-гир, чирпирак роҳда,
Ҳафталари туташдир илдам гавроннинг.
Дақиқа, сониялар бонг урар унсиз,
Порлоқ келажакка авлод васила.
Саҳарда ёришмас тонг қоронғу тунсиз,
Мозий зарварағида асрий силсила.
Ҳар янгилик ярашгай боқий оламга,
Хуш келдинг янги йилим, ойлари тахмон.
Елдирим кун чизги бўл ожиз қаламга,
Коинот ичра бизмиз лаҳзалик меҳмон.
Муслима Ёдгорова
Подписаться
0 комментариев
Старые