
Дарё бўлиб…
Дарё бўлиб оқяпман шошиб,
Қирғоқларга дардимни айтиб.
Излаганим изимдан тошиб,
Тополсайдим орқага қайтиб.
Жилдираган жилғалар ошиб,
Зумрад қирлар тушимга кирган.
Сокин сойдан ҳаловат нўшиб,
Шаршарадек сочилсам бирдан.
Дарё бўлиб оқолсам жўшиб,
Етиб келгай денгиздан нола.
Хислатлари томчида вожиб,
Чор-атрофга таралар вола.
Тўлғанади тўлқинлар ошуб,
Зилол сувда сузганда балиқ.
Бағишласа ҳикматлар қўшиб,
Дарёларга ҳаётни Холиқ.
Муслима Ҳамроз
10.12.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые