Шеър

Зомин

Йўлнинг қирғоғи йўқ, поёни борми,
Зомин тоғларини соғиниб келдим.
Самовий туйғулар аломат бергай,
Тангри чорловига
сиғиниб келдим.

Қалбимда тоғ ўсди, уммон чўккан дам,
Йўқсизлик чоғига
оғриниб келдим.
Чўққидан чўққига учиб ўтиб лол,
Осмоним кўксига
йиғиниб келдим.

Қанот бер, парвозим кўнгил мулкида,
Бардошим булутми,
ураверар барқ.
Товоним изи бор тошлар кифтида,
Гиёҳ гувоҳдир,
эмасдир бефарқ.

Тошлар эриб оқар шаршара бўлиб,
Сойлар куйлаб берар қадимий қўшиқ.
Одамлар юзида қуёш жилоси,
Жонга қуйилади руҳона бир ишқ.

Тоғлар садоси-ла суҳбат қураман,
Гумбурак овози учар
яралаб.
Изтироб-у қўрқув жанги жонланиб,
Сўзлар соясини
қўяр қоралаб.

Жуфт терак қўш найдек куй чалар майин,
Шамол сирғалади дара оралаб.
Булоқ жилмаяди табассуми дур,
Ҳаво нафасини ёяр саралаб.

Зомин тоғларини соғиниб келдим…
Муслима ҲАМРОЗ
23.06.2026 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x