Шеър

Соғинчни симириб

Кўнглим бир зумгина ҳувиллаб қолса,
Қизарган осмондек чўкар қонталош.
Келиб кетган ҳислар қувғинди каби,
Соғинчни симириб
ичар жонталош.

Кўнгилга тонг саҳар томганда шабнам,
Ёзолсам шай тургай
минг қаламтарош.
Оламлар бағридан гўзаллик истаб,
Поклашга чоғлангай
Бир аламтарош.

Дийдор нур қўйнида кўрингай равшан,
Мисли шам оқади, эмас бағритош.
Бедор кўнглим ўсса осмонлар қадар,
Туйғулар гуллайди ранго-ранг сирдош.

Бода сирқиб оқса жом тутолмасман,
Тополмай сарсонман жонимга дарддош.
Кўнгил тўлиб турсин ишқ сирворидан,
Жилва қилса ногоҳ, етарми бардош.

Муслима Ҳамроз
19.05.2025 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x