
Бир яйдоқ кўнгилда
Оройиш беради кўнглимни безаб,
Юкланиб келади мисралар қатор.
Тўлишиб тўкилса тиниқар осмон,
О, марварид сўзлар жилоси бедор.
Парвона паридай айланиб келар,
Ҳовучим тўлдириб,
бўламан иқрор.
Маҳзун дақиқалар ёзади қанот,
Ҳаяжон ҳайратдан излайди қарор.
О, сўзлар гавҳарин тўкилса гарди,
Қизариб кетади дилдаги ҳарор.
Бир яйдоқ кўнгилда очилса лола,
Очуннинг юзида ҳамиша баҳор.
Муслима Ҳамроз
18.06.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые