Шеър

Чегара

Хўрлик ва ҳурликда чегара қани?
Топиб кўрсатинг уни,
етиб бўларми унга,
кечиб бўларми ундан?

Хўрланган кўнгилни қил қамчилайди,
Хўрланган кўнгилдан қон томчилайди.
Хўрланган кўнгилни осон синдирмоқ,
Ғазаб қутқусида олов ёндирмоқ.

Ҳурлик изламоқдан тонмайсан ҳамон,
Қайдан топгайсан уни?
Балки етгайсан унга,
Нелар кутгайсан ундан?

Ҳуртимсол кўнглингга парвоз бахшида,
Чексизлик бағрида чин эрк яхшида.
Ҳаловат топгайсан олам беҳудуд,
Нур ичган жавҳарда абад бевужуд.

Муслима ҲАМРОЗ
31.10.2025 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x