Бир шеър
Бир шеър бир асардир. Унда қофиялар қаторлашиб, мазмун дарёдай тўлишиб, оҳанглар басма-бас ҳижолашиб, бўғинлар қўлтиқлашиб турса қандай соз. Мисралар қанотида момақалдироқ гумбирлаб турса, шеърни ларзага келтириб. Туйғулар чақнаса чақмоқ чўқморида, моҳият яширинса фикрлар соясида. Изласанг, томоша қилсанг, тингласанг, кўнглинг яйраса! Сенинг ҳам кўнгил қушинг сайраса, бутун олам эшитгулик. Келгил марҳабо, кўнгил саёҳати ичра шеър сайлига! Гўзаллик дунёсига қалбингни ошно этгин, эзгуликка қоришиб кетсин!
Муслима ҲАМРОЗ
19.11.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


