
Жон оловда
Табрик шеърлар, маддоҳ сўзлар,
Тўзиб кетди мисли сомон.
Сўз кўкарган майса қани,
Пучмоқ маъни унса ёмон.
Шеър туғилса бир қайновда,
Дил қафсида, тил оловда.
Илҳом бўзлаб қалам чарҳлар,
Ғайби сирин сақлар ҳамон.
Ошиқ бўлсин сўз мулкига,
Нозик таъби мисли жайрон.
Хаёл учқур, хуш оловда,
Жўшиб тошса, сўз қистовда.
Сохир туйғу кўкка учиб,
Қамиш нола қилса омон.
Битилган сўз дилга кўчсин,
Сийрат очиб этсин ҳайрон.
Шеър туғилгай минг қийновда,
Дард тутатқи, жон оловда.
Муслима Ҳамроз
01.05.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые