
Ёғар ёмғир…
Тўлиб-тўлиб тарновларда шилдирар.
Қалқиб-қалқиб жилғаларда жилдирар.
Ёғар ёмғир…
Қулоқ тутсам оби ҳаёт шивирлар,
Назар солсам нур-камалак жимирлар.
Ёғар ёмғир…
Булут кўпчиб тўкилади кўнглим сойига,
Балким қалбим созлангайдир кўкнинг ройига.
Ёғар ёмғир…
Сокин ирмоқ топилгайми туғён кўчкига,
Дарё бўлиб оқаверсам само кўшкига.
Ёғар ёмғир…
Муслима Ҳамроз. 17.03.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые