
Алвон бахт
Ер бедов тулпордек ўз йўлида чопаётир, осмонга етмоқлик илинжида. Юлдузлар йўл кўрсатади, кеча-ю кундуз. Қуёш оловини ёқади, айлана чизиб. Биз киммиз? Балки, бепоён коинот ичида адашган исёнмиз!
Ер-ҳибсхона, кишанлар шақирламас, занжирлар чигал. Дор сиртмоғин ғажийди ғамлар. Бу Ерга юборилган муҳибларнинг кўксида “Мен бахт излаяпман…” ёзувли тахтача осиғлиқ. Бир кун келиб қабрлар гуллайди, Ер-гулзор. Қилкўприкдан қатра-қатра томавериб, ажабки, Башар қонидан тўйинган лолазор унгай. Қаранг, лолалар алвон бахтга ўхшайди.
Муслима Ҳамроз
09.07.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые